Из-за периодической блокировки нашего сайта РКН сервисами, просим воспользоваться резервным адресом:
Загрузить через dTub.ru Загрузить через ClipSaver.ruУ нас вы можете посмотреть бесплатно АҚШ, Ислом ва Ўзбекистон: Мусулмонлар Ислом, масжид ва намозхонлар ҳимоясига отланишди - BBC Uzbek или скачать в максимальном доступном качестве, которое было загружено на ютуб. Для скачивания выберите вариант из формы ниже:
Роботам не доступно скачивание файлов. Если вы считаете что это ошибочное сообщение - попробуйте зайти на сайт через браузер google chrome или mozilla firefox. Если сообщение не исчезает - напишите о проблеме в обратную связь. Спасибо.
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru
АҚШ, Ислом ва Ўзбекистон: Мусулмонлар Ислом, масжид ва намозхонлар ҳимоясига отланишди - аммо ўта кескин муносабатларга ҳам тўқнаш келишди. Хавфсизликлари Америка Қўшма Штатларидаги мусулмонларни кўп вақтлардан бери ташвишга солиб келаётган энг муҳим масалалардан бири бўлади. Америкада юз минглаб ўзбекистонликлар ҳам яшашади. (Бу видео BBC Ўзбек хизматининг Афғонистон учун Ўзбек тилидаги ТВ дастуридан олинди). Хавфсизликлари Америка Қўшма Штатларидаги мусулмонларни кўп вақтлардан бери ташвишга солиб келаётган энг муҳим масалалардан бири бўлади. Бир томондан, Америкада қудратда бўлган республикачи президент Дональд Трамп ўзининг мусулмонларга қарши кескин чиқишлари билан танилган. Унинг бу каби ошкора чиқишлари ва бунинг ортидан қабул қилаётган қарору фармонлари Америка жамиятида аксилмусулмон кайфиятларни кучайтирмай қолмаган. Бошқа тарафдан, сўнгги йилларда дунёнинг бошқа нуқталарида мусулмонлар ва уларнинг масжидларига қарши қаратилган қонли ҳужумлар ҳам уларни янада ҳушёр торттирган. Жумладан, шу йил март ойида Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида қўшалоқ масжид нишонга олинган. Мамлакат Бош вазири "террорчилик амали", дея таърифлаган ҳужумлар ўнлаб инсонларнинг умрларига зомин бўлганди. Маълум бўлишича, Нью-Йоркнинг Бруклин мавзесидаги мусулмонларнинг бу каби ташаббус билан чиқишларига ана шу ҳужумларнинг ҳам таъсири озмунча бўлмаган. Ана шу қонли ҳодиса ортидан, хавфсизлик у ердаги мусулмонлар учун кун тартибидаги асосий масалага айланган. Кўнгилли Мусулмон Қўриқчилари масжидлар ичкарисию ташқарисида ўз ҳозирликларини кучайтиришган. Айниқса, бу йилги Рамазон ойида бутун диққат-эътиборларини масжидлар ва намозхонларнинг хавфсизликларига қаратишган. Ислом Америка Қўшма Штатларидаги учинчи йирик дин саналади. "Пью" халқаро тадқиқот марказининг 2017 йилги ҳисоб-китобларига таянилса, Америкадаги мусулмонларнинг сони уч ярим миллион кишидан ортади. Нью-Йорк ва Бруклин Америка Қўшма Штатларининг ўзбекистонликлар ҳам энг кўп сонда яшовчи шаҳри ва мавзеларидан бири бўлади. Кўнгилли Мусулмон Қўриқчилари Хизмати ҳамасосчиси Нур Рабаҳнинг айтишича, маҳаллий мусулмонлар кўпчилиги беҳаловат, кўнгиллари нотинч ва нимадир рўй бериши мумкинлиги хавотирида яшашади. Нью-Йоркнинг Бруклинидаги Кўнгилли Мусулмон Қўриқчилар Хизмати сафларида ўзбекистонлик мусулмонларнинг бор-йўқликлари маълум эмас. Агар, ҳозир Америка Қўшма Штатларида бўлсангиз, сиз ҳам у ердаги мусулмонларнинг хавотирларига қўшиласизми? BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek