Русские видео

Сейчас в тренде

Иностранные видео


Скачать с ютуб Шавкат Мирзиёевга Хитойда BYD YANGWANG U8 автомобили ҳадя қилинди в хорошем качестве

Шавкат Мирзиёевга Хитойда BYD YANGWANG U8 автомобили ҳадя қилинди 3 месяца назад


Если кнопки скачивания не загрузились НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru



Шавкат Мирзиёевга Хитойда BYD YANGWANG U8 автомобили ҳадя қилинди

Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифининг ишбилармонлик тадбирлари давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Гуандун музофоти партия қўмитаси котиби Хуан Куньмин билан биргаликда Шэньчжэнь шаҳрида ўтаётган қўшма Инвестиция форумида иштирок этди. Давлатимиз раҳбари ўтган йил май ойида Хитойга давлат ташрифи доирасида ҳам ушбу мамлакат ишбилармон, молия ва инвестиция доираларининг етакчи вакиллари билан учрашувлар ўтказган эди. Ўшанда эришилган муҳим келишувлар икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликни янада кенгайтирди. Бугунги инвестиция форуми самарали мулоқотнинг давоми бўлиб, икки мамлакат идоралари ва ҳудудлари раҳбарларини, Хитой йирик бизнесининг 600 нафардан зиёд вакилини тўплади. Хитойнинг Миллий нефть-газ корпорацияси, Миллий кимё-инжиниринг компанияси, Аэрокосмик илмий-саноат корпорацияси, “China Energy”, “Gezhouba Group”, “China CAMC Engineering”, “Huawei Technologies”, “SANY Renewable Energy”, “BYD Auto Industry”, “Xinjiang Hualing Group”, “ZTE”, “TBEA”, “Universal Energy” компаниялари, Хитой тараққиёт банки, Давлат тараққиёт банки, Экспорт-импорт банки шулар жумласидан. Давлатимиз раҳбари форумни очар экан, барча иштирокчиларни самимий қутлади ва тадбир ҳақли равишда Хитойнинг инновациялар пойтахти ҳисобланган Шэньчжэнь шаҳрида ўтказилаётганида ўзига хос рамзий маъно мужассам эканини таъкидлади. - Бугун мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли ва ўзаро манфаатли муносабатлар, биринчи навбатда, иқтисодий ҳамкорлик алоқаларидан куч олади, - деди Президент. Кеча ХХР Раиси Си Цзиньпин билан самарали музокаралар ўтказилгани катта мамнуният билан қайд этилди. Эришилган натижалардан бири мамлакатларимиз бизнес вакиллари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва уларга қулай шароитлар яратиш бўйича келишувлар бўлди. Қабул қилинган тарихий ҳужжат – Ўзбекистон-Хитой муносабатларини барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига олиб чиқадиган давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти ҳам бунга хизмат қилади. Ўзбекистон Президенти икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик жадал суръатда ўсиб, кенг кўлам касб этаётганига алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, кейинги йилларда ўзаро савдо ҳажми икки баробар кўпайиб, 2023 йилда рекорд кўрсаткич - 14 миллиард долларга етди. Давлатимиз раҳбари яқин йилларда, шу жумладан қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кенгайтириш, айрим турдаги маҳсулотлар бўйича имтиёзли савдони йўлга қўйиш тўғрисида янги ҳукуматлараро битим тузиш орқали бу кўрсаткични 20 миллиард долларга етказиш учун имконият борлигини яна бир бор қайд этди. Хитойнинг Ўзбекистонга киритган умумий инвестициялари ҳажми 14 миллиард доллардан ошди. Хитой сармояси иштирокидаги корхоналар сони уч баробар кўпайди. Давлатимиз раҳбари яқинда Урумчида ўтган ҳудудлараро форум ва саноат маҳсулотлари кўргазмасида муҳим инвестиция келишувлари имзоланганини юқори баҳолади. Ўзбекистон томони ушбу ишбилармонлик платформасига тизимли тус бериш ва навбатдаги форумни юртимизда ўтказишга тайёрлиги билдирилди. Шунингдек, давлатимиз раҳбари доимий фаолият юритадиган икки мамлакат ҳудудлари кенгашини ташкил этиш бўйича режаларни олқишлади. Маълумки, Янги Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш ва бозор механизмларини жорий қилиш бўйича таркибий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Юқори технологик саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилган. Шу ойдан бошлаб “саноат ипотекаси” ишга туширилмоқда, бунда ер ва ишлаб чиқариш майдонлари “тайёр бизнес” шаклида инвесторларга берилади.

Comments