Русские видео

Сейчас в тренде

Иностранные видео


Скачать с ютуб Эйнштейннинг "Худо ҳақидаги мактуби" қарийб 3 миллион долларга сотилди в хорошем качестве

Эйнштейннинг "Худо ҳақидаги мактуби" қарийб 3 миллион долларга сотилди 6 лет назад


Если кнопки скачивания не загрузились НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru



Эйнштейннинг "Худо ҳақидаги мактуби" қарийб 3 миллион долларга сотилди

Инсоният тарихида ўтган энг буюк олимлардан бири деб эътироф қилинган Альберт Эйнштейннинг дин ҳақидаги қарашлари акс этган мактуб Нью-Йоркда ўтказилган кимошди савдосида 2,9 миллион долларга сотилди. 1954 йил ёзилган ва “Худо ҳақидаги мактуб” деб танилган хатнинг 1,5 миллион долларга сотилиши тахмин қилинган эди. Мактубни ëзган пайтда 75 ёшда бўлган Эйнштейн бир ярим саҳифалик хатни немис файласуфи Эрик Гуткиндга ёзган. «Кристис» аукцион уйининг китоблар ва қўлёзмалар бўйича мутахассиси Питер Кларнет қўлда ëзилган ушбу мактуб илм ва дин ўртасидаги тортишувда ўта муҳим ўрин тутишини таъкидлади. «Кристис» эълон қилган билдирувда «Ушбу самимий, шахсий мактуб Эйнштейн вафотидан бир йил олдин ёзилган ҳамда олимнинг диний ва фалсафий қарашлари энг тўлиқ изҳор қилинган ҳужжат ҳисобланади», дейилади. Немис тилида ёзилган мактубда Эйнштейн худога ишонишни танқид қилади. «Худо сўзи мен учун инсон ожизлиги ифодаси ва унинг маҳсулидан бошқа нарса эмас. Библия примитив афсоналарнинг мақтовга лойиқ мажмуасидир»¸ деб ëзади нисбийлик назарияси асосчиси.

Comments