Русские видео

Сейчас в тренде

Иностранные видео


Скачать с ютуб AKFA University Central Asian University (CAU) га айланади в хорошем качестве

AKFA University Central Asian University (CAU) га айланади 10 месяцев назад


Если кнопки скачивания не загрузились НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru



AKFA University Central Asian University (CAU) га айланади

Сизга таълим муассасамиз ва унинг Марказий осиёдаги бўлажак ташаббуслари учун муҳим бўлган, янги ўсиш ва тараққий этиш даврига дебоча бўладиган аҳамиятли ўзгариш ҳақида маълумот бермоқчимиз. Улкан мамнуният ва хаяжон билан 2023 йил 26 июнь кунидан AKFA University’ номи Central Asian University (CAU)га ўзгаришини маълум қиламиз. Ушбу стратегик қарор CAU ривожлантириш ҳамда уни Марказий осиёда илғор, етакчи таълим муассасаси сифатида ўрин эгаллаши учун мўлжалланган чора-тадбирларнинг бир қисмидир. Ўтган даврда, кўплаб Марказий осиёлик талабалар бизга ишонч билдириб, университетимизга ўқишга кириши, дунёнинг илғор университетлари билан ўзаро хамкорлик алоқалари ўрнатилгани ҳамда олий таълимда халқаро тан олинган стандартларни жорий этилиши унинг номини ўзгартиришга асос бўлиб хизмат қилди. Ушбу кенг кўламли ишларнинг мантиқий давоми сифатида, биз хамкорлик, инновациялар ва билимлар алмашинуви асосида равнақ топадиган инклюзив ва маданий хилма хилликка эга академик муҳитни янада қўллаб қувватлашга интиляпмиз. Central Asian University бизга, бутун Марказий осиёдан келган талабалар учун етук таълим ва илмий тадқиқот имкониятларини тақдим этиш мақсадида, олдимизда турган янги режа ва имкониятларни қабул қилиш имконини беради. Кенг кўламли академик тармоқни яратар эканмиз, биз Марказий осиё миллатлари ўртасидаги алоқалар ва синергияни мустахкамлаш, уни ўстириш ва ривожлантиришга ўз хиссамизни қўшамиз. Бундан ташқари, номни ўзгартириш бизнинг нафақат Ўзбекистон, балки ундан ташқарида ҳам тадқиқотлар, инновациялар ва академик афзалликлар борасида етакчи бўлишдек мақсадимизга стратегик жиҳатдан мувофиқ келади. Марказий осиё тез суратларда муҳим минтақага айланиб бормоқда ва биз Central Asian University Марказий осиё ичида ва ташқарисида ривожланишига кўмаклашувчи инновациялар, технологияларга асосланган таълим маркази деб хисоблаймиз. Биз ушбу ислохатлар давомида талабаларимизга энг яхши билим ва таълим тажрибасини бериш мақсадимизга содиқ қоламиз. Янги ривожланиш режаларимизга қатьий риоя қилиш мақсадида биз таълим дастурларимизни такомиллаштириш, энг яхши профессор ва ўқитувчиларни жалб қилиш ва замонавий инфратузилмаларни ривожлантириш бўйича ишларимизни давом этамиз. Таълим муассасамизнинг тарихидаги ушбу муҳим ходисани эътироф этган ҳолда, талабаларимиз, ўқитувчиларимиз, ходимларимиз ва хамкорларимизга уларнинг собитқадамлиги ва садоқати учун самимий миннатдорчилик билдирамиз. Биз сизлар билан Central Asian University келажагини биргаликда шакллантирамиз ва уни республикамиз ва Марказий осиёдаги университетлар орасида олдинги ўринларда бўлишига қаратилган барча ишларни бажарамиз. Биз академик афзаллик ва таълим беришда минтақавий хамкорликнинг имкониятларини кенгайтириш йўлида янги саҳифани очяпмиз ва келгусида хам сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз ва хамкорлигингизни кутиб қоламиз. Барча саволлар ёки қўшимча маълумотлар учун университет маъмуриятига мурожаат қилинг. Эътиборингиз учун раҳмат. https://www.akfauniversity.uz/news-ev...

Comments