Русские видео

Сейчас в тренде

Иностранные видео


Скачать с ютуб 100 аёл: Россияда ижод қилаётган ўзбек актрисаси в хорошем качестве

100 аёл: Россияда ижод қилаётган ўзбек актрисаси 7 лет назад


Если кнопки скачивания не загрузились НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru



100 аёл: Россияда ижод қилаётган ўзбек актрисаси

Ёш қиз мустақил ҳаётга қадам қўйганида, олдинда уни нима кутади? У ҳам ўғил болалар каби имкониятларга эга бўладими? Ёки қиз боланинг йўлида тўсиқлар ва хавф-хатар кўпроқми? Хотин-қизлар овоз бериш ҳуқуқини қўлга киритганига юз йилдан кўпроқ вақт ўтди. Аммо аксар жамиятларда ҳамон эркаклар ҳукмрон. Дунё бўйлаб миллионлаб қизлар мактабни тугата олишмайди. Ғарбдаги тенгқурлари қандай касб танласам, деб орзуларга ғарқ бўлиб турган бир пайтда бу қизлар оила қуриб, бола туғиши, эрининг хонадонида хизматкордек ишлаши керак. Аммо, барибир, бугунги замонамиз хотин-қизлар учун инсоният тарихидаги энг доруломон давр саналади. Оналар саломатлиги яхшиланмоқда, таълим олиш имкониятлари ошмоқда. Аёллар меҳнатига ҳақ тўлашда адолатли ёндашиш кўзга ташланади. Айрим мамлакатларда муваффақиятли аёллар кўпаймоқда. Жорий ҳафтадан бошлаб, "100 Women season" ("100 аёл" мавсуми) дунёга қизлар ва аёллар нигоҳи билан назар ташлайди. Ўзбек тилида "Аёл билан мунаввар олам" деб номлаган дастурларимизда йирик ўзгаришлар яратаётган машҳур аёллардан тортиб, ўз оиласи юкини ташиётган оддий хотин-қизлар ҳақида ҳам сўз юритилади. BBCUZBEK Россияда яшаб ижод қилаётган ўзбекистонлик актриса Феруза Рўзиева суҳбатлашган. Феруза ўзбек томошабинига театрдаги қатор роллари, шунингдек, Юсуп Розиқовнинг "Гастарбайтер" филмидаги Ойгул образи билан яхши таниш. У Россияда ҳам ижодини давом эттирмоқда. Актриса, хусусан, Чрезвычайная ситуация ("Фавқулодда вазият"), "Кухня" ("Ошхона") сериалида суратга тушган. Феруза Рўзиева билан суҳбатни BBCUZBEK нинг YouTube каналида томоша қилинг 100 аёл Ушбу мавсумда аёллар мавзусига бағишланган радио дастурлар, телекўрсатувлар ва мақолалар билан таниша оласиз. "100 аёл" мавсуми хотин-қизлар эришаётган ютуқлар, улар дуч келаётган хавф-хатар ва тўсиқлар ҳамда мавжуд имкониятларга эътибор қаратади. Бу борада ўзбек тилида батафсил танишиш учун bbcuzbek.com вебсаҳифамизни кузатиб боринг. Мавсум давомида [email protected] электрон манзилимизга мактуб йўллаб, фикр-мулоҳаза билдиришингиз ва ё қизиқарли ҳикояларни баҳам кўришингиз мумкин. Шунингдек, Twitter ва Facebook саҳифаларимизда #100Women ҳаштег орқали фикрларингизни қолдира оласиз.

Comments